Logo

“Nauka w Polsce”: Ўзбекистон хотин-қизлар таълими учун мисли кўрилмаган имтиёзлар пакетни жорий этган

Апрель 18, 2026. 15:30 • 2 дақ

144
“Nauka w Polsce”: Ўзбекистон хотин-қизлар таълими учун мисли кўрилмаган имтиёзлар пакетни жорий этган

ВАРШАВА, 18 апрель. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Nauka w Polsce” ахборот порталида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларининг фаолияти ва уларнинг талаба қизлар ҳаётидаги ролига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизларнинг таълим олиши ва илмий салоҳиятини рўёбга чиқариши учун мисли кўрилмаган имтиёзлар пакетни жорий этган. Хусусан, олий таълим муассасаларида ташкил этилган Хотин-қизлар маслаҳат кенгашлари талаба қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий ва психологик кўмак бериш ҳамда иқтидорли қизларни илм-фанга йўналтиришда асосий бўғинга айланган.

Мақолада Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг амалий натижаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. Масалан, магистратура босқичида таҳсил олаётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловлари давлат бюджети томонидан тўлаб берилиши, эҳтиёжманд оилалардан бўлган қизлар учун алоҳида квоталар ажратилиши каби ташаббуслар Польша илмий доираларида катта қизиқиш уйғотган. “Nauka w Polsce” нашри бундай ёндашувни инсон капиталини ривожлантириш ва жамиятда гендер тенгликни таъминлашнинг энг самарали моделларидан бири сифатида баҳолаган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, маслаҳат кенгашлари ҳузурида ташкил этилган “Олима аёллар” клублари ва иқтидорли қизлар учун таъсис этилган стипендиялар ҳақида ҳам маълумот берилган. Нашрнинг хулоса қилишича, Ўзбекистоннинг ушбу тажрибаси нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки таълим соҳасида ижтимоий адолатни таъминлашни мақсад қилган бошқа давлатлар учун ҳам намуна бўла олади. Бу каби ислоҳотлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадларига тўла мос келади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш