Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Приморск ўлкасида ватандошлар билан учрашдилар
Январ 15, 2025. 08:32 • 40 сония
• 168
ВЛАДИВОСТОК, 15 январь. /"Дунё"АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси вакиллари Россиянинг Приморск ўлкасида вақтинча бўлиб турган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Паспорт-виза хизмати" филиалида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатимизнинг 80 нафар фуқароси иштирок этди. Дипломатлар улар билан Россия Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини муҳокама қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича тегишли маслаҳатлар бердилар.
Ватандошлар олинган маълумот ва маслаҳатлар учун миннатдорчилик билдирдилар, шунингдек, дипломатларга тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш орқали Приморск ўлкасида ноқонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича ишларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида