"The Guardian" газетаси: Тарихда илк бор Ўзбекистон тарихига оид ноёб экспонатлар Британия музейларида намойиш этилади
Июнь 14, 2024. 14:12 • 57 сония
• 423
ЛОНДОН, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг нуфузли "The Guardian" газетасида "Аср кўргазмаси: Ўзбекистондан Лондонгача бўлган Ипак йўли" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Нашрда Британия музейларида илк бор VII асрда яратилган олти метр узунликдаги монументал деворий сурат, шунингдек, VIII асрга оид фил суягидан ясалган дунёдаги энг қадимги шахмат доскаси каби Самарқанд музейлари коллекцияларидан намуналар намойиш этилиши таъкидлаган.
Маълум қилинишича, экспонатлар жорий йилнинг сентябрь ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Буюк Британияга етказилади. "Тарихда биринчи марта Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар Британияга келтирилмоқда", дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ушбу кўргазмада 300 дан ортиқ экспонатлар 29 та миллий ва халқаро муассасалар томонидан тақдим этилади.
"Туя, от ва фил минаётган одамлар тасвирланган олти метрли деворий сурат Самарқанддаги музейнинг "Элчилар зали"да жойлашган. 660 йилларга оид ва 1960 йилларда топилган ушбу қадимий сурат минтақада йирик савдогарлар бўлган қадимги сўғдлар томонидан яратилган ноёб санъат намунасидир", – дея таъкидлаган "The Guardian".
Мақолада, шунингдек, 2025 йилнинг февралига қадар давом этадиган ушбу кўргазма чипталари яқин кунларда сотувга чиқарилиши хабар қилинган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда