Logo

Германия ОАВ: Ўзбекистон билан қонуний миграцияни тартибга солиш соҳасида шартнома тузилади

Июнь 17, 2024. 09:01 • 47 сония

186
Германия ОАВ:  Ўзбекистон билан қонуний миграцияни тартибга солиш соҳасида шартнома тузилади

БЕРЛИН, 17 июнь. /"Дунё" АА/. Германиянинг www.welt.de ва бошқа бир қатор электрон нашрларида ушбу мамлакат ҳукуматининг Ўзбекистон билан миграция бўйича шартнома тузиш режаларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Хабарларда маълум қилинишича, Германия ҳукуматининг миграция келишувлари бўйича махсус вакили Йоахим Штамп Ўзбекистон томони билан эришилган мазкур келишувга асосий сабаб мамлакатнинг муҳим геосиёсий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаган.

Немис нашрларининг ёзишича, махсус вакил Йоахим Штамп ҳозирда турли давлатлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги ҳужжатлар тайёрланаётганини ҳам маълум қилган.

Шунингдек, ГФР Ички ишлар вазири Ненси Фезер "Ҳанделсблатт" газетасига берган интервьюсида, Германияга малакали ишчиларни жалб қилиш ва ноқонуний йўл билан кириб келган меҳнат муҳожирларини ватанига қайтаришни тезлаштиришда миграция келишувлари зарурлигини таъкидлаган.

"Вазирга кўра, Ўзбекистон билан музокаралар қизғин давом этмоқда. Сўнгги икки йил ичида жорий этилган қонунчилик туфайли ушбу соҳада катта муваффақиятларга эришилди", — деб ёзган Германия ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш