“Global Korea Post”: Ўзбекистонда рақамли инфратузилма ва сунъий интеллект ривожланмоқда
Август 29, 2026. 14:30 • 1 дақ
• 54
СЕУЛ, 29 август. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг “Global Korea Post” нашри Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига бағишланган мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Шиша толадан сунъий интеллектгача: Ўзбекистон–Корея рақамли ҳамкорлиги кўлами” сарлавҳали материалда икки мамлакат ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши таҳлил қилинган.
Нашрда Ўзбекистонда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, оптик толали тармоқларни кенгайтириш ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилган.
Материалда, шунингдек, Жанубий Кореянинг илғор технологиялари ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, инновацион ечимларни кенг жорий этиш ҳамда икки давлат ўртасидаги технологик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари ҳақида сўз юритилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси