"News Central Asia" АА: Ўзбекистон ва Туркманистон сув масаласида самарали ҳамкорлик қилмоқда
Февраль 08, 2024. 09:59 • 57 сония
• 192
АШХОБОД, 8 февраль. /"Дунё" АА/. "News Central Asia" ахборот агентлиги (Туркманистон) ўқувчилар эътиборини Ўзбекистон билан ҳамкорликда тузилган сув масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия ишига қаратди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Портал шу кунгача учта йиғилиш бўлиб ўтганини эслатиб ўтади ҳамда Ўзбекистон элчиси Акмалжон Қўчқоровнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган брифингдаги сўзларидан иқтибос келтиради: "Ушбу комиссия доирасида иқлим ҳодисалари билан боғлиқ омиллар сувдан фойдаланиш ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги учун ўзаро ҳамкорликнинг барча жиҳатларини кўриб чиқиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз".
Мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон билан биргаликда Туркманистон ҳудудида жойлашган Султонсанжар тўғони реконструкция қилинмоқда. "Ҳозирда омбордан сув оқиб кетишини олдини оладиган бетон деворни ер остига ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу сув омборининг сиғимини 1 миллиард куб метрга ошириш имконини беради. Лойиҳа сувдан фойдаланиш бўйича масъул вазирликлар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда", — дея дипломатик миссия раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтиради "News Central Asia".
Мақолада икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётганидан далолат берувчи ва Ўзбекистон элчисининг Туркманистон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашуви чоғида эълон қилинган яна бир қатор фактлар ҳам келтирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда