“Associated Press of Pakistan” АА: Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ОҲИЧК орқали янада кенгайтирмоқда

Октябрь 05, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 173
“Associated Press of Pakistan” АА: Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ОҲИЧК орқали янада кенгайтирмоқда

ИСЛОМОБОД, 5 октябрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Associated Press of Pakistan” ахборот агентлигида Ўзбекистон ҳамда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК)га аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Ўзбекистон экспортини кенгайтириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш ишончли логистика, капиталга кириш имконияти ҳамда хорижий бозорларда барқарор ва прогноз қилинадиган шарт-шароитларни талаб этади.

Ушбу вазифалар 28 давлатни бирлаштирган ОҲИЧКнинг иқтисодий кун тартибида муҳим ўрин тутади. ОҲИЧКнинг еттинчи саммити Боку шаҳрида Озарбайжон раислиги даврида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ОҲИЧК иштирокчилари орасида Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари ҳам бор. 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон ҳиссасига республика ташқи савдо айланмасининг жами қарийб 53 фоизи тўғри келди.

Шунингдек ўқинг

Турли бозорлар билан ишлашда етказиб бериш йўналишларини уларнинг қиймати ва муддатларини ҳисобга олган ҳолда танлаш имконини берувчи, бир-бирини тўлдирадиган транспорт йўлаклари тармоғи муҳим аҳамият касб этади.

Марказий Осиёнинг Жанубий ва Шарқий Осиё ҳамда Яқин Шарқ билан ишлаб чиқариш-логистика алоқаларини ривожлантириш масаласи Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йилда Остонада бўлиб ўтган ОҲИЧК саммитида иқтисодий устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилган.

Агентликда таъкидланишича, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш молиялаштириш манбаларини келишишни ҳам талаб қилади. Ўзбекистон томони логистика, энергетика ва саноат соҳаларидаги ташаббусларни салоҳиятли инвесторларга тақдим этиш ҳамда уларни амалга ошириш шартларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш