“Infora News”: Самарқанддаги конференция биродар шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлади

Июль 29, 2026. 18:00 • 2 дақ

51
“Infora News”: Самарқанддаги конференция биродар шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлади

ИСЛОМОБОД, 29 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Infora News” нашрида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Биродар шаҳарлар – барқарор ривожланиш ва халқ дипломатиясининг янги модели” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Самарқандда бўлиб ўтган конференция давомида мутахассислар биродар шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқ дипломатияси механизмларини кучайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтган. Улар бу борада ўз таклиф ва ташаббусларини билдириб, ўзаро фикр-мулоҳаза алмашган.

Ушбу тадбирда 20 га яқин хорижий мамлакатдан мутахассислар, Ўзбекистондаги хорижий давлатлар элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Халқаро илмий-амалий конференцияда шаҳарлар ўртасида халқ дипломатияси асосида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир доирасида маданият, таълим, туризм, иқтисодиёт, экология ва инновациялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, тажриба алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

“Самарқанд шаҳрида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференция шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқ дипломатияси имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро тажриба алмашинувини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди”, дейилган “Infora News” мақоласида.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш