Logo

Қирғиз ОАВ: Ислом цивилизацияси марказини бутунжаҳон эътироф этмоқда

Март 28, 2026. 12:30 • 2 дақ

137
Қирғиз ОАВ: Ислом цивилизацияси марказини бутунжаҳон эътироф этмоқда

БИШКЕК, 28 март. /“Дунё” АА/. Қирғизистоннинг “Alliance-press.kg” ахборот порталида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола таъкидлашича, ушбу марказ лойиҳаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан амалга оширилган ва 40 нафардан ортиқ мамлакат мутахассислари иштирокида ишлаб чиқилган.

Ушбу мега-лойиҳа халқаро гуманитар, илмий ва маданий мажмуа сифатида амалга оширилди. Бир йил ичида марказ биноси тўлиқ қуриб битказилди ва унинг экспозициялари ҳамда илмий мазмуни сезиларли даражада бойитилди.

Шунингдек ўқинг

Порталда қайд этилишича, марказ музей экспозициялари, илмий тадқиқотлари, таълим дастурлари ва рақамли технологияларни бирлаштириб, цивилизациялараро мулоқот учун замонавий платформага айланмоқда. Шунингдек, тарихий-маданий меросни тиклашга ҳисса қўшадиган 2 мингдан ортиқ ноёб артефакт ва қўлёзмалар мамлакатга қайтарилмоқда.

Халқаро етакчилар марказга ташриф буюрганида, унинг ислом цивилизациясининг инсонпарварлик моҳиятини намойиш этадиган ва халқлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган макон эканини таъкидлашган.

Муаллиф фикрига кўра, ушбу мегалойиҳа аллақачон глобал маданий ва илмий ҳамкорликнинг муҳим элементига айланиб, жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш