Logo

"Geopolitika.no" журнали: Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити икки минтақа ҳаётини ўзгартириш салоҳиятига эга стратегик босқич бўлди

Май 15, 2025. 11:32 • 48 сония

79
"Geopolitika.no" журнали: Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити икки минтақа ҳаётини ўзгартириш салоҳиятига эга стратегик босқич бўлди

ОСЛО, 15 май. /"Дунё" АА/. Норвегиянинг "Geopolitika.no" онлайн-журналида "Тараққиёт стратегияси" маркази ижрочи директори Элдор Туляковнинг шу йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммити якунларига бағишланган мақоласи чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Яқинда Самарқандда бўлиб ўтган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" саммитида қабул қилинган қарорларнинг амалий ижроси муҳим аҳамиятга эга. Улар иш ўринлари яратувчи инвестициялар, салоҳиятни оширувчи таълим алмашинуви, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватловчи энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, инсон қадр-қимматини юксалтирувчи ва имкониятларни кенгайтирувчи ислоҳотларни қамраб олади", – дейилади мақолада.

Нашрда ўқувчилар эътибори Самарқандда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг стратегик аҳамиятига қаратилган.

"Саммит шунчаки дипломатик муваффақият эмас – бу турли соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳар икки минтақа ҳаётини ўзгартириш салоҳиятига эга стратегик босқич бўлди", – деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш