"Kyiv Diplomatic" журнали: Тошкент шаҳридаги 21 та бинони ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифи этилмоқда
Апрель 24, 2025. 12:35 • 1 дақ
• 87
КИЕВ, 24 апрель. /"Дунё" АА/. Украинанинг "Kyiv Diplomatic" журнали сайтида Тошкент шаҳрининг қадимий ва замонавий меъморчилигига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мазкур материал АҚШнинг "The Architect's Newspaper" ихтисослаштирилган нашри эълон қилинган Тошкент меъморчилигидаги замонавий модернизм, шунингдек, пойтахт меъморий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақидаги мақола асосида тайёрланган.
"Тошкентнинг кино ва архитектура тарихи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Иккаласи ҳам шаҳарнинг муҳим геосиёсий ролини ва бир вақтлар унинг кўчаларида ҳукмронлик қилган халқаро руҳни акс эттиради ва экранда ҳам, ундан ташқарида ҳам ажойиб санъат асарларини тақдим этади. Бугунги кунда бу авангард мерос яна меъморлар, рассомлар ва тарихчиларнинг диққат марказида", – деб ёзилган мақолада.
Қайд этилишича, Тошкентнинг замонавий модернизми 2025 йилда бўлиб ўтадиган Венеция архитектура биенналесидаги Ўзбекистон павильонининг асосий мавзуси бўлади.
"Сўнгги йилларда эса Тошкент симпозиумлар ва халқаро ташаббуслар майдонига айланди. Пойтахт шаҳардаги 21 та бинони ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклифи илгари сурилмоқда. Эълон қилинган лойиҳалар орасида "Жемчужина" экспериментал турар-жой мажмуаси, "Ўзбекистон" меҳмонхонаси, Чорсу бозори, "Космонавтлар" метро бекати, Алишер Навоий номидаги (Панорама) кинотеатр ва бошқа мажмуалар бор", – деб ёзилган "Kyiv Diplomatic" мақоласида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда