“Kyiv Diplomatic”: Туризм Ўзбекистон хизматлар экспорти ўсишининг асосий омилига айланди

Сентябрь 14, 2026. 16:00 • 2 дақ

192
“Kyiv Diplomatic”: Туризм Ўзбекистон хизматлар экспорти ўсишининг асосий омилига айланди

КИЕВ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Украинанинг оммабоп “Kyiv Diplomatic” журналида Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш ва туризм соҳасининг жадал ривожланишига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, 2026 йилнинг январь–июль ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон хизматлар экспорти ҳажми 7,3 миллиард долларни ташкил этиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 35,3 фоизга ўсган.

Мамлакат умумий экспорти ҳажмида хизматлар улуши 36,8 фоизни ташкил қилган. Хизматлар экспорти таркибида туризм ва саёҳат соҳаси 53,8 фоизлик улуш билан етакчи ўринни эгаллаган. Транспорт хизматлари улуши 31,7 фоизни, телекоммуникация, компьютер ва ахборот хизматлари 8,5 фоизни, бошқа ишбилармонлик хизматлари эса 2,9 фоизни ташкил этган.

Мақолада ёзилишича, хизматлар экспортида туризмнинг устунлиги соҳанинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ортиб бораётганидан далолат беради. Бунга хорижий сайёҳлар оқимининг ортиши, янги маҳсулотлар яратилиши ва замонавий инфратузилманинг ривожланиши ёрдам бермоқда.

Шунингдек ўқинг

Нашрда бундай юқори кўрсаткичлар Ўзбекистоннинг халқаро сайёҳлик бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси экани хулоса қилинган.


Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш