Ўзбекистон молия тизими халқаро иқтисодиётга тобора интеграциялашмоқда

Сентябрь 14, 2026. 20:00 • 2 дақ

130
Ўзбекистон молия тизими халқаро иқтисодиётга тобора интеграциялашмоқда

МОСКВА, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Общественная служба новостей” (ОСН) порталида Ўзбекистон молия тизимининг халқаро иқтисодиётга интеграциялашувига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида рекорд кўрсаткичлар қайд этилди. 2025 йилда ташқи савдо айланмаси 81 миллиард доллардан ошиб, 20,7 фоизга ўсди. Ўзбекистон ва дунё ўртасидаги иқтисодий масофа қисқармоқда, алоқалар географияси МДҲ, Осиё, Европа ва бошқа минтақаларни қамраб олмоқда.

2026 йилнинг биринчи ярмида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 9,3 миллиард долларга етди. Уларнинг 50 фоиздан ортиғини банк карталарига тўғридан-тўғри P2P-операциялар ташкил этди. Европа ва АҚШдан пул ўтказмалари улушининг ортиб бораётгани молиявий оқимларнинг диверсификация қилинаётганидан далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Материалда миллий платформаларнинг технологик мослашувчанлигига алоҳида эътибор қаратилган. Интеграциянинг ёрқин мисоли сифатида мобил иловалар орқали “HUMO” тўлов тизими ҳамда “Alipay+” халқаро платформасининг қўшма технологик ечими келтирилган.

Шунингдек, “Silk Road Finance & Technology” форумида “Open Banking” тизимини жорий этиш ва ягона ҳамкорлик стандартларини яратишга қаратилган соҳани 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси тақдим этилгани маълум қилинган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш