Logo

Покистон ОАВ: Янгиланган Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқлари кафолатига оид нормалар 3 баробар кўпайтирилди

Декабрь 06, 2025. 10:30 • 3 дақ

334
Покистон ОАВ: Янгиланган Ўзбекистон Конституциясида инсон ҳуқуқлари кафолатига оид нормалар 3 баробар кўпайтирилди

ИСЛОМОБОД, 6 декабрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Media Online Today” ва “Islamabad Post” нашрларида Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Юридик фанлар доктори, профессор Ихтиёр Беков қаламига мансуб “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови: янгиланган Қомусимиз – ҳуқуқий жамият пойдевори” сарлавҳали мақолада ёзилганидек, янгиланган Ўзбекистон Конституцияси давлатчилик, инсон ҳуқуқлари борасида бошланган демократик ислоҳотларда ортга қайтмаслигимизнинг ўзига хос исботи, десак бўлади.

Муаллифга таъкидига кўра, Бош қонунимиз миллий тараққиёт йўлимизни белгилаб берувчи, орқага қайтмайдиган ислоҳотларимиз, миллий давлатчилик моделининг энг муҳим дастуруламали ҳисобланади.

“Ўзбекистон Президенти 2023 йил 8 майда Олий Мажлис палаталари аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувдаги нутқида янгиланган Бош қонуннинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр билдирар экан, “...Конституциямизда илк бор Ўзбекистон Республикасига ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди. Бош қомусимизда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди. Бу – авваламбор барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани”, деб алоҳида таъкидлади”, – дейилган мақолаларда.

Покистон ОАВда эълон қилинган материалларда ёзилганидек, Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги мамлакат халқи учун жуда катта байрам. Шу билан бирга, Бош қонуннинг халқ ҳаётидаги ўрни, унинг инсон қадри ва адолатни таъминлашдаги мислсиз аҳамиятини яна бир бор чуқур англаб олиш учун муҳим фурсатдир. Шу маънода Президентнинг Конституция кунини юксак савияда нишонлаш тўғрисидаги фармойиши нафақат байрам тадбирлари дастурини белгилади, балки Конституциянинг замонавий жамият ҳаётидаги чуқур ҳуқуқий, маънавий ва стратегик аҳамиятини яна бир бор эътироф этди.

Шунингдек ўқинг

“Бугунги тез ўзгараётган дунёда мамлакатлар рақобатбардошлиги, давлат бошқаруви самарадорлиги, инсон ҳуқуқлари кафолати замон талабига мос янги конституциявий қоидалар ва институционал механизмлар орқали таъминланади. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституция эса шундай замонавий ҳуқуқий ёндашувларни ўзида мужассам қилган. Унда инсон қадри, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат, халқ ҳокимиятчилиги ва қонун устуворлиги каби тамойиллар нафақат баён этилди, балки уларни ҳаётга татбиқ қилишнинг амалий механизмлари ҳам қатъий белгилаб қўйилди”, – қайд этилган манбаларда.

Муаллиф ёзганидек, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши муҳим ижтимоий-сиёсий воқелик сифатида барчамизга катта масъулият юклайди. Зеро, Конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва қадриятларнинг кундалик ҳаётда акс этиши, унинг ҳар бир моддаси инсон манфаатига хизмат қилиши ҳар биримизга боғлиқ.

Нашрларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз уч йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар республикада “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган бош ғоя асосида юқори савияда ўтказилаётгани таъкидланган.

“Бош қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрнини яна бир бор чуқур англаш, унинг нормалари ҳар бир соҳада амал қилиши учун умумий масъулиятни ҳис этиш барчамиздан фаол фуқаролик позицияси, юқори ҳуқуқий маданият ва қонун устуворлигига садоқатни талаб этади”, – дея урғулаган Ихтиёр Беков ўз хулосасида.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш