Logo

“World News”да Ўзбекистон ҳақида туркум мақолалар эълон қилинди

Январ 05, 2026. 17:50 • 3 дақ

367
“World News”да Ўзбекистон ҳақида туркум мақолалар эълон қилинди
“World News”да Ўзбекистон ҳақида туркум мақолалар эълон қилинди
“World News”да Ўзбекистон ҳақида туркум мақолалар эълон қилинди

 ИСЛОМОБОД, 6 январь. /“Дунё” AA/.  Покистоннинг “World News” электрон нашри Ўзбекистон ҳаётида кечаётган ўзгаришларга бағишланган туркум мақолаларни эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири

 Жумладан,  мазкур нашрда чоп этилган “Тошкент халқаро аэропорти 2025 йилда қарийб 10 миллион йўловчига хизмат кўрсатди” сарлавҳали мақолада Тошкент халқаро аэропорти 2025 йил якунлари бўйича мамлакатнинг энг йирик авиаташувчиси мақомини сақлаб қолгани маълум қилинган.

Таъкидланишича, йил давомида аэропорт орқали жами 40 минг 153 та рейс амалга оширилиб, қарийб 10 миллион йўловчига хизмат кўрсатилди. Бу кўрсаткичлар 2024 йил билан солиштирилганда сезиларли ўсишни акс эттиради. Ўтган йили аэропорт 34 минг 789 та рейсни қабул қилган ва 8 миллион 725 минг нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган эди. Натижада, йўловчи оқими 14 фоизга, рейслар сони эса 15 фоизга ошган. Йўловчиларнинг катта қисми халқаро йўналишларга тўғри келди. Аэропорт йил давомида Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатлари билан мунтазам авиақатновни таъминлади. Шу билан бирга, ички рейсларга бўлган барқарор талаб ҳам сақланиб қолди.

“Расмий маълумотларга кўра, ўсишга маршрутлар тармоғини кенгайтириш, парвозлар частотасини ошириш ва аҳоли ҳамда бизнес сегментида саёҳат фаоллигининг ортиши асосий омил бўлди. Авиақатнов географиясининг кенгайиши Тошкентнинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлади”, – дейилади нашрда.

Нашр, шунингдек, “FIDEнинг янгиланган рейтингида ўзбекистонлик шахматчи қизлар юксалишга эришди” сарлавҳали мақолани ўз ўқувчилари эътиборига тақдим этди.

Унда ёзилишича, Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йил январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ўзбекистон шахматчилари учун эътиборли жиҳати, аёллар рейтингида ушбу мамлакат терма жамоаси илк бор Топ-15 таликка кўтарилишга муваффақ бўлди.

“Куни кеча Қатарда поёнига етган рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 12-ўринга кўтарилишга эришди. Айтиш лозим, мазкур рейтинг 10 нафар ўзбек шахматчиларининг ўртача рейтинги асосида тузилган. Жаҳон чемпионатида кучли саккизталикдан жой олган Умида Омонова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Афруза Ҳамдамова каби ўзбекистонлик шахматчи қизларнинг ўзига хос натижага эришиши кўрсаткичлар яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатди”, – дейилган манбада.

“World News” электрон нашри Ўзбекистон 2030 йилга қадар хорижий туристлар сонини 20 миллионга етказишни режалаштиргани ҳақида ҳам ёзди.

Унда Ўзбекистон ҳукумати 2026–2030 йилларга мўлжалланган туризм соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни тақдим этгани хабар қилинган. Ушбу режалар жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали платформасида эълон қилинган янгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегиясида мустаҳкамланган.

“Ҳужжат келувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инфратузилмани ривожлантириш, маданий ва кўнгилочар дастурларни жорий этиш, шунингдек туристик хизматлар экспортини ошириш орқали ташқи ва ички туризмни комплекс ривожлантиришни назарда тутади. Стратегияга мувофиқ, мамлакатдаги хорижий туристлар сони 2026 йилдаги 12 миллиондан 2030 йилга келиб 20 миллионга етказилиши лозим”, – деб урғуланган мақолада.

Ички туризм ҳам фаол ривожлантирилади. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 2026 йилда 24 миллион саёҳат амалга оширилиши режалаштирилган бўлса, 2030 йилга келиб бу кўрсаткич 25 миллионга етади.

“Зиёрат туризмига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда ташриф буюрувчилар сони 2026 йилдаги 2 миллиондан 2030 йилга келиб 3 миллионгача оширилади”, – дейилган мақолада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш