Logo

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳокимининг ўринбосари Тошкент шаҳридаги "Технопарк" фаолияти билан танишди

Апрель 23, 2025. 07:04 • 45 сония

89
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳокимининг ўринбосари Тошкент шаҳридаги "Технопарк" фаолияти билан танишди

ОСТОНА, 23 апрель. /"Дунё" АА/. Ақтўбе вилояти ҳокимининг ўринбосари Абзал Абдикаримов амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Қозоғистоннинг "Караван" электрон нашри маълумотига кўра, Ақтўбе вилояти ҳокимининг ўринбосари сафар давомида Тошкент шаҳридаги "Технопарк" фаолияти билан яқиндан танишди.

"Технопарк" МЧЖ 2019 йилда ташкил этилган. Унинг умумий майдони 106,5 гектар бўлиб, шундан 50 гектар саноат зонаси ҳисобланади. "Технопарк"да 5500 киши ишлайди. Айни пайтда жами 371,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестициялар бўйича 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга йўналтирилган.

Бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон, Россия, Украина, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Руминия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

"Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ақтўбе вилояти ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 52,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилган", – дейилган "Караван" манбасида.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш