“Q8 Press”: Туркистондаги саммит ТДТнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга

Май 14, 2026. 20:55 • 2 дақ

37
“Q8 Press”: Туркистондаги саммит ТДТнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга

АЛ-КУВАЙТ, 14 май. /“Дунё” АА/. Қувайтнинг “Q8 Press” нашрида Туркий давлатлар ташкилоти томонидан ўтказилиб келинаётган саммитлар ҳамда унда Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Дунё” АА томонидан тайёрланган мақолада 15 май куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг норасмий саммитига алоҳида тўхталиб ўтилган. Таъкидланишича, мазкур тадбир ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг келгуси устувор йўналишларини муҳокама қилишда муҳим аҳамиятга эга.

Нашрда туркий тилли давлатларнинг илк саммитидан тортиб замонавий Туркий давлатлар ташкилотининг ташкил этилишигача бўлган давр батафсил ёритилган. Маданий-тарихий мерос, тил ва анъаналар муштараклигининг аҳамияти, жадидчилик ҳаракатининг туркий халқларни маънавий ва интеллектуал яқинлаштириш ғояларини шакллантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилган.

Ўзбекистоннинг ТДТ фаолиятидаги фаол ролига алоҳида урғу берилди. Қайд этилишича, юртимиз 2019 йилда ташкилотга аъзо бўлганидан сўнг интеграция жараёнлари сезиларли даражада фаоллашди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари эса кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга янги суръат бағишлади.

Шунингдек ўқинг

Мақолада Ўзбекистон туркий дунёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва умумий технологик маконни яратиш тарафдори экани баён қилинган.

Экспертлар фикрича, Туркистонда бўлиб ўтадиган саммит ТДТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади. Шунингдек, ташкилотнинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш