Logo

Ўзбекистонда «Cinema park» эркин иқтисодий киноҳудудлар барпо этилиши Украина оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Январ 05, 2024. 17:08 • 2 дақ

84
Ўзбекистонда «Cinema park» эркин иқтисодий киноҳудудлар барпо этилиши Украина оммавий ахборот воситалари нигоҳида

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Украинанинг етакчи «Open4business» ва «Fixygen» электрон нашрларида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 декабрь куни бўлиб ўтган Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрларда Ўзбекистонда сўнгги йилларда маънавий-маърифий соҳаларда катта ишлар амалга оширилганлиги таъкидланган.

«Телевидениеда прайм-тайм вақтида кўпроқ хорижий сериаллар намойиш этилмоқда, - деди Ўзбекистон Президенти. Давлат раҳбари маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди ва Миллий сериалларни суратга олиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди», - дейилади мақолаларда.

Украина электрон нашрлари маълум қилганидек, Президентимиз миллий сериалларни қизиқарли бўлиши учун ғоявий-бадиий ва техник жозибадорлик даражасига олиб чиқиш, бунда маҳаллий ижодкорларга замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

«Кинони иқтисодиёт билан уйғун ривожлантириш мақсадида Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида «эркин иқтисодий киноҳудудлар» барпо этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, IT-парк каби эркин иқтисодий зона – «Cinema park» ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди», - деб қайд этилган манбаларда.

Ўзбекистон раҳбари, шунингдек, болалар учун ўзбек халқининг буюк аждодлари ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратиш зарурлигини айтиб ўтди.

«Бу ташаббуслар маҳаллий ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонда миллий кино саноатини ривожлантиришга қаратилган», - деб ёзган Украина ОАВ.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш