“РБК”: Ўзбекистон халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий дипломатияни ривожлантиришни мақсад қилган

Сентябрь 13, 2026. 10:30 • 2 дақ

171
“РБК”: Ўзбекистон халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва иқтисодий дипломатияни ривожлантиришни мақсад қилган

МОСКВА, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Россиянинг етакчи мультимедиа холдингларидан бири — “РБК сайтида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мирзиёев Ўзбекистонни халқаро дипломатия марказига айлантиришни режалаштирмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг кўп томонлама ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттириш, иқтисодий дипломатияни эса устувор йўналишлардан бирига айлантиришни мақсад қилгани ҳадия ёзилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрда қайд этилишича, бугунги кунда қарийб 170 та давлат Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган. Шунингдек, мамлакатнинг юқори иқтисодий режалари — ЯИМ ҳажмини 2026 йилнинг ўзидаёқ 160 миллиард долларга ва 2030 йилга бориб 300 миллиард долларга етказиш мақсад қилингани алоҳида таъкидланган.

“РБК” ўз мақоласи якунида Тошкентнинг халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантираётганига эътибор қаратади. Хусусан, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кенгаяётгани ва 5 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги Россия инвестициялари пакети тайёрланаётгани, шунингдек, Европа Иттифоқи билан савдо, энергетика ва транспорт боғлиқлиги соҳаларида алоқалар мустаҳкамланаётгани урғуланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш