Россия ОАВ: Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат деб топилди
Ноябрь 17, 2023. 12:47 • 54 сония
• 216
МОСКВА, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Россиянинг «Вестник Кавказа» онлайн нашрида «Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакат деб топилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Лондонда бўлиб ўтган «World Travel Mart» халқаро сайёҳлик кўргазмаси якунлари кўра, 2024 йилда «Ўзбекистон - энг яхши сайёҳлик маскани» номинацияси ғолиби бўлгани маълум қилинган.
«Энг яхши сайёҳлик маскани» номинациясида Ўзбекистон билан Чили, Мексика, Хорватия, Ҳиндистон, Марокаш ва бошқа давлатлар рақобат қилди. Якунда ушбу номинацияда Ўзбекистон эътироф этилди»,- дейилади мақолада.
Россия электрон нашри хабар қилганидек, кўргазма давомида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги машҳур туристик нашриётлардан бири - «Lonely Planet» вице-президенти Том Броди томонидан махсус сертификат топширилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси