"Российская газета": МТТУ "МИСИС" Олмалиқ филиали ҳузуридаги илғор муҳандислик мактабида юқори малакали мутахассислар тайёрланади
Май 02, 2025. 11:30 • 51 сония
• 67
МОСКВА, 2 май. /"Дунё" АА/. "Российская газета" нашрида Ўзбекистонда Россиянинг Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСИС"нинг биринчи илғор муҳандислик мактаби очилгани ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда қайд этилганидек, мазкур мактабни ташкил этиш тўғрисидаги битим МТТУ "МИСИС" ректори Алевтина Черникова ва "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқарув раиси Абдулла Хурсанов томонидан имзоланган.
"Мактабда нафақат оддий муҳандислар, балки истиқболда Марказий Осиё кон-металлургиясини жадал ривожлантиришга ҳисса қўшадиган юқори малакали мутахассислар тайёрланади", – деб ёзган манба.
Маълум қилинишича, янги мактабда ўқув йили 1 сентябрдан бошланади. Номзодлар учун "Металлургия" магистратура мутахассислиги бўйича "Фойдали қазилмаларни бойитиш" ва "Технологик жараёнларни рақамли бошқариш" йўналишлари таклиф этилади.
"МИСИС" Олмалиқ филиали директори Фарҳодбек Умаровнинг айтишича, мактабнинг устувор вазифалари бирламчи рудалар ва техноген манбалардан қимматбаҳо, оғир рангли ва нодир металларни ажратиб олиш улушини ошириш, шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришдан иборат", – деб ёзилган "Российская газета" тарқатган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида