"Караван Инфо" АА: Бухоронинг бой тарихий ва маданий меросига мафтун бўлган сайёҳлар уни яна бир бор кўриш истагида
Май 05, 2025. 07:17 • 46 сония
• 65
МОСКВА, 5 май. /"Дунё"АА/. Россиянинг "Караван Инфо" ахборот агентлиги Бухоро вилоятининг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақолани тарқатди, деб хабар беряпти "Дунё" АА мухбири.

Унда Бухорога келаётган сайёҳлар сони кундан кунга ошаётгани таъкидланган. "Уларни шаҳарнинг бой тарихий ва маданий объектлари, ўзига хос меъморчилиги фаол жалб қилаётир", – деб ёзган муаллиф.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Бухоро вилоятига Россиядан 9758 нафар сайёҳ келган. Сайёҳлар оқими бўйича иккинчи ўринни Хитой эгаллади. Етакчилар орасида Қозоғистон, Ҳиндистон, Япония ва Италия бор. Шунингдек, Бухорога Туркманистон, Франция, Америка Қўшма Штатлари, Эрон, Испания, Малайзия ва Индонезиядан ҳам кўплаб сайёҳлар келганини маълум қилинган.
"Бухоронинг бетакрор архитектураси ва маданий меросига мафтун бўлган кўплаб хорижлик меҳмонлар ушбу қадим кентни яна бир бор кўриш истагини билдирмоқда. 2025 йил якунига қадар Бухорога 2,2 миллиондан зиёд сайёҳ келиши кутилмоқда", – деб ёзган "Караван Инфо" АА.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида