Россия ОАВ: Ўзбекистон Президенти "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмаси экспозициясини юқори баҳолади
Апрель 28, 2025. 18:55 • 2 дақ
• 64
МОСКВА, 28 апрель. /"Дунё" АА/. Россия ОАВ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрида очилган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси экспозициясини кўздан кечиргани ҳақидаги мақолаларни тарқатди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"ТАСС" ахборот агентлигининг таъкидлашича, "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" 5-юбилей халқаро саноат кўргазмаси Тошкентда бўлиб ўтмоқда.
"28-30 апрель кунлари Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари 500 дан ортиқ саноат маҳсулотлари намуналарини тақдим этади. Кўргазмага Саудия Арабистони, Туркия, Хитой ва БАА каби 12 давлатдан делегациялар келиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий кутилаётган сони 10 мингдан ортиқ кишини ташкил этади", – дейилган нашрда.
"Лента новостей Татарстана" ахборот агентлигининг ёзишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмасига ташрифи давомида Татаристон стенди билан танишди. Ўзбекистон Президентига Татаристон Раиси Рустам Миннихонов ҳамроҳлик қилди.
"Татаристон кўргазмада ўз маҳсулотларини алоҳида стендда тақдим этяпти. Иштирокчилар орасида Қозон вертолёт заводи, "КМПО", "Химград", "Мастер", "Татлифт" ва "Эйдос Медицина" каби корхоналар бор. "КАМАЗ" заводи эса ўз маҳсулотларини алоҳида стендда намойиш этмоқда", – дея қайд этган нашр.
Мақолада, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" кўргазмаси минтақадаги савдо-саноат ҳамкорлигининг муҳим воқеаси эканлиги ва Татаристон ушбу тадбирнинг энг яқин ҳамкори ҳисобланиши таъкидланган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида