Logo

Украина ОАВ: Марказий Осиё мамлакатлари "Made in Central Asia" умумий брендини яратади

Ноябрь 23, 2025. 11:46 • 2 дақ

103
Украина ОАВ: Марказий Осиё мамлакатлари "Made in Central Asia" умумий брендини яратади

КИЕВ, 24 ноябрь. /"Дунё" АА/. Украинанинг нуфузли "Open4business" ва "Fixygen" онлайн нашрларида Марказий Осиё ва Озарбайжон савдо ва инвестициялар вазирлари кенгашининг Тошкентда бўлиб ўтган биринчи йиғилиши ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Тадбир минтақа мамлакатлари ўртасида савдо, сармоя ва саноат кооперацияси соҳаларида амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, шунингдек, ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш ва кооперация ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган", - дея ёзади манбаа.

Шунингдек мақолада ёзилишича, минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлашни 20 миллиард долларга етказиш учун ишчи воситаларни яратиш, "Made in Central Asia" бренди остида қўшма ишлаб чиқариш майдонларини шакллантириш, шунингдек, қўшма инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва йирик инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Украина ОАВнинг қайд этишича, учрашув чоғида божхона ва чегара тартиб-таомилларини янада оптималлаштириш, транспорт-логистика инфратузилмасини синхронлаштириш ва минтақа мамлакатларининг ишлаб чиқариш занжирларини бирлаштира оладиган саноат хабларини яратиш зарурлиги таъкидланган.

"Учрашув якунида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, кооперация ва қўшма ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, шунингдек, инвестициявий ҳамкорликнинг янги механизмларини яратиш бўйича муҳим келишувлар қайд этилган қўшма коммюнике имзоланди", - дейилади мақолада.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш