“The World News”: Ўзбекистон ва Беларусь шериклиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди

Июль 12, 2026. 15:00 • 2 дақ

101
“The World News”: Ўзбекистон ва Беларусь шериклиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди

ИСЛОМОБОД, 12 июль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The World News” онлайн нашрида “Ўзбекистон ва Беларусь: барқарор ҳамкорлик ва ривожланишнинг стратегик истиқболлари” сарлавҳали таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф таъкидлаганидек, бугунги кунда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва прагматизм тамойиллари асосида изчил ривожланиб бормоқда. Айниқса, 2017 йилдан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги мулоқот сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

“Шу билан бирга, ўзбек–беларусь муносабатларининг барқарор ривожланишида сиёсий ўзаро англашувнинг юқори даражаси ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Томонлар шакллантирган конструктив ҳамкорлик механизми энг кенг доирадаги масалалар юзасидан қўшма ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш имконини бермоқда”, деб ёзилган мақолада.

Шунингдек, мақолада ҳудудлараро ҳамкорлик жадал ривожланаётгани қайд этилган. Икки мамлакат вилоятлари ва шаҳарлари ўртасидаги тўғридан-тўғри шериклик алоқалари амалий ташаббусларнинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Айнан шу даражада аниқ ишлаб чиқариш занжирлари, таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва маданий алмашинувлар шаклланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Мақолада таъкидланганидек, ушбу йўналишнинг барқарорлиги икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги мунтазам алоқалар билан ҳам тасдиқланмоқда. 2017 йилдан буён Ўзбекистон ва Беларусь ҳудудлари вакиллари иштирокида 40 дан ортиқ ўзаро ташриф амалга оширилди.

Бунинг ёрқин мисоли сифатида 2025 йилда Навоий ва Орша, Термиз ва Полоцк шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланганини келтириш мумкин. Мазкур келишувлар шаҳарлар ўртасидаги алоқаларга барқарор ва амалий тус бағишлади.

Умуман олганда, Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бугунги кунда уларнинг ривожланиши фақат алоҳида кўрсаткичлар динамикаси билан эмас, балки узоқ муддатли барқарор ҳамкорлик механизмларининг шаклланиши билан ҳам белгиланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш