“Turkinform”: Ўзбекистон Президентининг Сербияга ташрифи – икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарди

Сентябрь 11, 2026. 11:30 • 2 дақ

120
“Turkinform”: Ўзбекистон Президентининг Сербияга ташрифи – икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтарди

АНҚАРА, 11 сентябрь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг “Turkinform” ахборот порталида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг тарихда илк бор амалга оширган ушбу ташрифи икки томонлама муносабатларни юксак даражага кўтарган. Муаллиф Белграддаги музокаралар кўп қиррали ҳамкорликнинг янги босқичини очиб, олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаганини таъкидлаган.

Томонлар икки халқ ўртасидаги анъанавий дўстлик ришталарини ҳамкорликнинг пойдевори деб ҳисоблаб, унинг бугунги ҳолати ва истиқболли йўналишлари юзасидан фикр алмашди.

Шунингдек ўқинг

Мақолада меҳмондўстликнинг рамзий ишораларига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон делегациясининг ташрифи шарафига Белграднинг бош иншоотларидан бири ­– “Kula Belgrade” осмонўпар биноси Ўзбекистон давлат байроғи ранглари билан безатилди.

Материал хулосасида Белграддаги учрашувлар ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, ўзаро ишончни кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш учун мустаҳкам замин яратгани қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш