Logo

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбир Қозоғистон ОАВ нигоҳида

Октябрь 20, 2024. 10:54 • 2 дақ

170
Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича  чора-тадбир Қозоғистон ОАВ нигоҳида

ОСТОНА, 20 октябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистондаги оммабоп "Инфозакон" электрон нашрида "Янги Ўзбекистонда фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги соҳасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлаш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва журналистларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси яратилгани қайд этилган.


"Янги Ўзбекистон қурилишида ахборот соҳасини либераллаштириш ва уни ривожлантириш устувор вазифалардан эканини инобатга олиб, конституциявий ислоҳотлардан сўнг ушбу ҳуқуқларга бағишланган моддалар сезиларли даражада кенгайтирилди", – дейилади нашрда.


 Қайд этилишича, Ўзбекистон Конституциясининг 33-моддасида "Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга. Ҳар ким исталган ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга. Давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади", деб мустаҳкамлаб қўйилган.


Бундан ташқари, Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича 20 дан ортиқ қонунлар қабул қилинган.


Шунингдек, мақолада, "Оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи тўғридан-тўғри қонунларнинг мавжудлиги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг яхлит тизимини яратиши, соҳадаги муносабатларда ҳуқуқий аниқликни таъминлаши ҳамда оммавий ахборот воситалари эркинлигини реал таъминлашга хизмат қилиши муҳим аҳамиятга эга", – деб таъкидланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш