Ўзбекистон ва Иордания мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ва хавфсизлик мулоқотини мустаҳкамламоқда
Ноябрь 21, 2026. 13:20 • 2 дақ
• 225
АММАН, 21 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг хавфсизлик ва мудофаа соҳаси вакилларидан иборат делегация 18–19 ноябрь кунлари Амман шаҳрида иорданиялик ҳамкасблари билан учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Иорданиянинг “Petra” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 18 ноябрь куни Иордания Қуролли Кучлари Бош штаблари бирлашган қўмитаси раиси генерал-майор Мажди ал-Харасис Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Фаррух Мухтаров ва мамлакатимиз расмий делегациясининг бошқа аъзоларини қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириш, мудофаа соҳасида тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш истиқболлари, шунингдек, ўзаро қизиқиш уйғотган бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур музокаралар Ўзбекистон ва Иордания ўртасида хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги шерикликни ривожлантиришга қаратилган изчил мулоқотнинг навбатдаги босқичи бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси