Ўзбекистон ва Туркманистон икки мамлакатдаги юк ташувчилардан олинадиган йиғим ва тўловларни оптималлаштиради

Январ 15, 2024. 14:12 • 59 сония

150
Ўзбекистон ва Туркманистон икки мамлакатдаги юк ташувчилардан олинадиган йиғим ва тўловларни оптималлаштиради

АШХОБОД, 15 январь. /"Дунё" АА/. Туркманистоннинг "Arzuw news" ахборот агентлиги "Йиғимлар ва тўловлар бўйича Туркманистон ва Ўзбекистон экспертларининг учрашуви бўлиб ўтди" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Хабар қилинишича, Туркманистон ва Ўзбекистон экспертларининг сўнгги учрашуви чоғида халқаро юк ташиш жараёнида ундириладиган тўлов ва йиғимларни оптималлаштириш бўйича келишувга эришилган.

Шунингдек ўқинг

"Учрашув чоғида Туркманистон ва Ўзбекистон ҳудудларида халқаро юк ташиш иштирокчилари учун виза олиш тартибини соддалаштириш бўйича ҳукуматлараро битим лойиҳасини имзолашни тезлаштириш имконияти кўриб чиқилди, - дейилади порталда. - Туркманистон томони ўзбекистонлик ҳамкасбларининг "E-permit" тизимига ўтиш тажрибасини ўрганишга қизиқиш билдирди. Бу тизим рухсатнома бланкаларини онлайн форматда алмаштириш имконини беради".

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш