Logo

Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди

Апрель 24, 2026. 10:25 • 2 дақ

372
Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди
Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди
Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди
Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди
Новосибирскдаги журналда Ўзбекистон иқтисодиёти ва тиббиёти кенг ёритилди

НОВОСИБИРСК, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Новосибирскда нашр этиладиган машҳур “Медицина и бизнес” журналининг апрель сонида Ўзбекистон иқтисодиёти, тиббиёти, маданияти ва туризмига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида эълон қилинган материалларда Ўзбекистон иқтисодиёти, тиббиёти, маданияти ва туризм соҳасидаги ислоҳотлар, қўллаб-қувватлаш бўйича янги имтиёзлар ҳақида маълумот берилган.

Нашрда ёзилишича, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳалар ҳудудидан қатъи назар 3 йил муддатга ер солиғидан озод этилади.

Шунингдек, дорилар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари учун йиллик 7 фоиз ставкали хорижий валютада кредитлар ажратилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқаришни янада чуқурлаштирган компаниялар эса 10 йилгача саноат кооперацияси жамғармаси орқали биргаликда молиялаштириш имконига эга бўлади.

Материалда Ўзбекистон саноат соҳасидаги ўсиш кўрсаткичлари ҳам келтирилган. 2025 йилда саноат ишлаб чиқариш ҳажми тахминан 83 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,8 фоизга ошгани қайд этилган. Энг катта ўсиш тайёр маҳсулотлар, электромеханика, машинасозлик ва бошқа йўналишларда кузатилган.

Шунингдек ўқинг

Алоҳида қисм Бухоро халқаро аэропортини модернизация қилиш режаларига бағишланган бўлиб, у минтақадаги муҳим транспорт марказларидан бирига айланиши таъкидланган.

Журналнинг кейинги саҳифалари Новосибирскдаги етакчи хусусий тиббиёт клиникалари вакилларининг Тошкентга илк бизнес-миссияси натижаларига бағишланган. Материалда “Нега айнан Ўзбекистон?” деган саволга жавоб берилган. Таъкидланишича, Ўзбекистонда хусусий тиббиёт тез ривожланмоқда ва у мамлакат тиббий хизматлар бозорининг тахминан 33 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, тиббий таълимни ривожлантириш ва хорижий беморларни жалб қилиш бўйича ислоҳотлар ҳам инвестициявий қизиқишни оширмоқда.

Журналнинг яна бир қисми Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Новосибирскда ташкил этилган Наврўз байрамига бағишланган.

Рангли суратлар билан бойитилган материалда Наврўз асрлар давомида халқлар ўртасида маънавий кўприк бўлиб келаётгани, унинг тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик ғоялари бугунги кунда ҳам муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш