Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
Май 21, 2025. 19:36 • 55 сония
• 137
ОСТОНА, 21 май. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми ва инвесторлар форуми бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар маълум қилган.
Тойво Клаарнинг айтишича, ноябрь ойида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида иқтисодиёт ва сармоявий форум ўтказишни режалаштирганмиз. Унда тадбиркорлик соҳасидаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт ва сармояга бағишланган биринчи форум Қирғизистонда, иккинчиси эса Қозоғистонда бўлиб ўтган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси