Logo

Саудия ОАВ: Самарқанддаги ОТБ йиғилиши глобал иқтисодий ҳамкорлик майдонига айланди

Май 05, 2026. 19:38 • 2 дақ

157
Саудия ОАВ: Самарқанддаги ОТБ йиғилиши глобал иқтисодий ҳамкорлик майдонига айланди
Саудия ОАВ: Самарқанддаги ОТБ йиғилиши глобал иқтисодий ҳамкорлик майдонига айланди

АР-РИЁЗ, 5 май. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг “Saudi Press Agency”, “Al Madina”, “Okaznews” нашрларида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқандда бўлиб ўтаётган 59-йиллик йиғилишига бағишланган туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрларда ёзилишича, “Тараққиёт чорраҳалари: минтақанинг ўзаро боғлиқ келажагини илгари суриш” шиори остида ўтаётган тадбир 70 га яқин мамлакатдан уч минг нафардан ортиқ нуфузли иқтисодий таҳлилчи ва экспертларни бирлаштирди.

3 майдан 6 майгача бўлиб ўтадиган йиғилиш кун тартибидан барқарор ривожланиш ва минтақавий интеграциянинг асосий масалалари, жумладан, рақамли инфратузилмани ривожлантириш, энергетик ўтишни молиялаштириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ўрин олган.

Шунингдек ўқинг

Дастур доирасида рақамлаштириш ва инвестицияларга бағишланган 90га яқин мавзули тадбирлар, глобал таъминот занжирлари ва иқтисодий барқарорлик масалалари бўйича ихтисослаштирилган сессиялар ўтказилиши режалаштирилган.

Мақола муаллифи бундай кенг кўламли халқаро анжуманнинг Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг дунёда барқарор ривожланиш лойиҳаларини илгари суриш учун глобал майдон сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беришини таъкидлаган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш