Ватандошлар Эрон–Туркманистон транзит йўли орқали Ўзбекистонга қайтарилди
Май 06, 2026. 08:15 • 2 дақ
• 93АШХОБОД, 6 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бир гуруҳ ватандошларимизнинг Эрондан Туркманистон орқали транзит йўли билан қайтишини таъминлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Ашхобод ва Теҳрондаги дипломатик ваколатхоналари Туркманистоннинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда виза ва транспорт-логистика масалаларини тезкорлик билан ҳал қилди.
Туркманистон томонининг кўмаги билан 41 нафар Ўзбекистон фуқароси “Сарахс–Серахс” ва “Гаудан–Бажгиран” чегара ўтказиш пунктларида кутиб олиниб, дипломатик ходимлар томонидан уларнинг ватанга хавфсиз етиб келиши таъминланди.
Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди. Шу билан бирга, томонларнинг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари минтақадаги ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик муносабатларининг юксак даражасини намоён этди.
Дипломатик ваколатхона ҳеч бир фуқаро тегишли ёрдамсиз қолмаслигини таъкидлади. Ватандошларимизни ўз оилалари бағрига қайтариш борасидаги ишлар давлат сиёсатининг асосий тамойили — инсон манфаатларининг устуворлигига мувофиқ равишда изчил давом эттирилмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

