“Business Central Asia” журнали: Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва замонавий тараққиёти мамлакатнинг янги қиёфасини шакллантирмоқда

Октябрь 06, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 176

ДЕҲЛИ, 6 октябрь. /“Дунё” АА/. Ҳиндистоннинг нуфузли “Business Central Asia” журналининг Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган махсус сони нашр қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда эълон қилинган мақолаларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, тадбиркорликни ривожлантириш, инвестициявий салоҳият, рақамли трансформация, туризм имкониятлари, очиқ ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

Мақолалар муаллифлари Ўзбекистоннинг бугунги қиёфаси бой тарихий-маданий мероснинг жадал иқтисодий ўсиш, технологик янгиланишлар ҳамда бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар билан уйғунлашуви асосида шаклланаётганини таъкидлаган.

2016 йилда бошланган иқтисодий ислоҳотлар натижаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, валюта бозорининг эркинлаштирилиши, солиқ тизимининг такомиллаштирилиши, давлат корхоналарининг хусусийлаштирилиши, махсус иқтисодий зоналарнинг ривожлантирилиши, давлат рақамли хизматлари кўламининг кенгайтирилиши ҳамда давлат-хусусий шериклик механизмлари таҳлил қилинган.

Махсус соннинг асосий қисми Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигига бағишланган. Материалларда икки томонлама муносабатларнинг янги босқичга кўтарилгани ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг юксалиши алоҳида қайд этилган.

Шунингдек ўқинг

Журналда ёзилишича, 2025 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ортиб, 1,3 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистонда ҳинд компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари портфели 7 миллиард доллардан ошган.

Шунингдек, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, таълим, геология, тоғ-кон саноати, атом энергетикаси каби соҳалардаги шериклик истиқболларига алоҳида урғу берилган.

Нашрда Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва замонавий тараққиёт жараёнлари давлатнинг янги қиёфасини яратаётган юрт сифатида ифода этилган. Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий илм-фан ва маданият марказлари билан бир қаторда, замон билан ҳамнафас, тараққиёт билан уйғунлашган масканлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Буюк Ипак йўли бўйлаб бугунги кунда ҳам маҳсулотлар, технологиялар, билим ва инсон капитали алмашинаётгани қайд этилган. Мазкур махсус сон ҳинд аудиториясининг Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар, Ўзбекистон-Ҳиндистон стратегик шериклигининг келгуси истиқболлари ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш