Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар учун “Петербург Коди: Қайта юклаш” пиёдалар квести ўтказилди

Октябрь 06, 2026. 14:30 • 2 дақ

• 1
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар учун “Петербург Коди: Қайта юклаш” пиёдалар квести ўтказилди
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар учун “Петербург Коди: Қайта юклаш” пиёдалар квести ўтказилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 6 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Санкт-Петербургнинг тарихий марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан таниқли “Петербург Коди: Қайта юклаш” пиёдалар квести ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда ушбу шаҳар олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар фаол иштирок этди.

Беш километрлик масофани ўз ичига олган маршрут шаҳримизнинг бош диққатга сазовор жойларини қамраб олди. Ҳар бир жамоа Петербург меъморчилигига боғлиқ ноёб ном олиб, ўзларининг ижодий ва махсус топшириқларини бажардилар. Хусусан, “Невские Навигатори” жамоаси Исаакий собори қурилиши ва унинг блокада йилларидаги фаолиятини ўрганган бўлса, “Бронзовие Стражи” Петр I ёдгорлиги рамзларини таҳлил қилди, “Золотие Купола” эса Қозон собори колоннадасида оптик иллюзияларга оид вазифаларни бажарди.

Квестнинг фаол қисми Бош консулхона биносида якунланди. Бу ерда талабалар учун маршрутлар давомида олинган тарихий билимлар бўйича интелектуал блиц-сўров ўтказилди. Викторинадан сўнг иштирокчилар учун анъанавий ўзбек дастурхони ташкил этилди.

Расмий қисмда Бош консулхона ходимлари сўзга чиқиб, маданий алоқаларни сақлаб қолиш ва миллий дўстликнинг аҳамиятини таъкидладилар. Кечанинг кульминацияси сифатида тадбир координатори Мохинур Комолова ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказди.

Етакчилар викторинадаги билимдонлик, энг креатив суратлар, тезкорлик ва жамоавий руҳ каби тўртта номинация бўйича эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш