Андижон вилояти ва Хитойнинг Хайнань провинцияси ўртасида биродарлик муносабатлари ўрнатилди
Май 26, 2026. 15:55 • 2 дақ
• 80ХАЙКОУ, 26 май. /“Дунё” АА/. Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойнинг Хайнань провинциясида бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Хайнань провинцияси губернатори Лю Сяомин билан учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни изчил ривожлантириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим, тиббиёт ва туризм соҳаларида кооперация алоқаларини кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.
Тадбир доирасида Андижон вилояти ва Хайнань провинцияси ўртасида биродарлик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида меморандум имзоланди.
Мамлакатимизнинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилган “Андижон – Хайнань: савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик” мавзусидаги форумда провинциянинг ташқи ишлар ва тижорат департаментлари, иқтисодий бирлашмалари раҳбарлари ҳамда 150 дан ортиқ етакчи маҳаллий компания вакиллари қатнашди.
Иштирокчилар эътиборига Андижон вилоятининг инвестициявий ва туристик салоҳияти ҳамда ҳудудда бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар ҳақидаги тақдимотлар ҳавола этилди.
Вилоят делегациясининг қишлоқ хўжалиги, мебель ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника ва логистика соҳаларида фаолият юритувчи 15 дан ортиқ компания билан ўтказган музокаралари давомида Андижон вилоятида ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф якунида провинциянинг иқтисодий тузилмалари ва турли тармоқларда фаолият юритувчи етакчи компанияларининг Андижон вилоятига бизнес-миссияларини ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси








