Logo

АҚШда Рамазон ойи муносабати билан ватандошлар учун ифторлик тадбири ташкил этилди

Март 14, 2026. 19:39 • 2 дақ

34
АҚШда Рамазон ойи муносабати билан ватандошлар учун ифторлик тадбири ташкил этилди

ВАШИНГТОН, 15 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси томонидан муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Виржиния штатининг Шантили шаҳрида Ўзбекистон Ҳукуамати номидан ифторлик дастурхони ташкил этилди. Мазкур тадбир «Виржиния Ўзбек маданият маркази» ўзбек дипспорал ташкилоти билан ҳамкорликда «Felah Village» ресторанида эркак ва аёллардан иборат 150 нафардан ортиқ ватандошлар иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур ифторлик маросими муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Давлатимиз томонидан хорижда яшаётган ватандошларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни кенг тарғиб этиш, давлат ва диаспора ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек АҚШда яшовчи ватандошларимизни жипслаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилди.

Ифторлик дастурхони Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги Элчихонаси томонидан кириш сўзи билан очилди. Сўнг, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиков сўзга чиқиб, Рамазон ойининг фазилатлари, тинчлик ва ҳамжиҳатликнинг аҳамияти ҳақида маъруза қилди.

Ифторлик тадбири хориждаги ўзбек диаспорасининг жипслашувига, ўзаро мулоқот ва тажриба алмашувига хизмат қилди. Иштирокчилар мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик сиёсати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги янгиланишлар ҳамда консуллик-ҳуқуқий хизматлар сифатининг ошганини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

Ватандошлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларда улар ўзларини давлат ҳимоясида ҳис этаётгани, элчихона томонидан доимий алоқа ва амалий ёрдам кўрсатилаётгани алоҳида таъкидланди. Айниқса, диний уламоларнинг Ўзбекистондан таклиф этилиб, Рамазон ойида ватандошлар билан бирга бўлиши маънавий бирлик ва миллий ўзликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани эътироф этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш