Logo

Бокуда Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган ижодий танлов ўтказилди

Апрель 10, 2026. 12:29 • 2 дақ

73
Бокуда Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган ижодий танлов ўтказилди

БОКУ, 10 апрель. /“Дунё” АА/. Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактабда “OCEP” лойиҳаси доирасида “Амир Темур – озарбайжонлик ўқувчилар нигоҳида” номли ижодий кўрик-танлов бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида ташкил этилган ушбу ижодий беллашув совриндорларини тақдирлаш маросимида қатор расмий шахслар, жумладан, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Шунингдек ўқинг

Тақдирлаш маросимда мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов нутқ сўзлаб, Амир Темур жаҳон тарихининг энг ёрқин сиймоларидан бири эканини таъкидлади. Соҳибқирон қудратли давлат асосчиси, ислоҳотчи, илм-фан, маданият ва меъморчилик ҳомийси сифатида тарихда ўчмас из қолдирганини қайд этди.

Тадбир иштирокчилари ёш авлодга Амир Темурнинг давлатчилик фаолияти, илм-фан ва маданиятга қўшган улкан ҳиссасини чуқур ўргатиш муҳим эканини таъкидлади. Бундай танловлар ёш авлоднинг дўст халқлар тарихи ва маданиятига бўлган қизиқишини оширишга, уларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш