«Associated Press of Pakistan»: Ўзбекистон ТДТ саммитида кенг қамровли ва прагматик ташаббусларни илгари сурди

Май 22, 2026. 12:25 • 2 дақ

11
«Associated Press of Pakistan»: Ўзбекистон ТДТ саммитида кенг қамровли ва прагматик ташаббусларни илгари сурди

ИСЛОМОБОД, 22 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Associated Press of Pakistan” ААда Ўзбекистон Президентининг Туркистондаги ТДТ саммитида илгари сурган ташаббусларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов фикр-мулоҳазалари ифодаланган ушбу материалда Ўзбекистон Президентининг Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштироки ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Мақолада таъкидланишича, Туркистондаги ТДТнинг ушбу саммитида маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари билан бир қаторда рақамлаштириш, сунъий интеллект, транспорт, инновациялар каби йўналишларга ҳам алоҳида  эътибор қаратилган.

Акромжон Неъматов ташрифнинг гуманитар жиҳати ғоят аҳамиятли эканини таъкидлаган. Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон томонининг Туркистонда қурдирган масжидини зиёрат қилиши Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги қардошлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намунаси, халқларимизнинг умум тарихий, маънавий ва маданий яқинлигининг ифодаси бўлди.

Кенгроқ доирада ушбу ташриф Ўзбекистон барча ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорликни ривожлантириш тарафдори бўлиб, очиқ ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттираётганини тасдиқлайди. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари туркий ҳамкорликка ёпиқ геосиёсий лойиҳа сифатида эмас, балки Евроосиёдаги кенг қамровли инклюзив ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик архитектурасининг бир қисми сифатида қараши муҳим аҳамиятга эга.

 Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти саммитида илгари сурган таклифларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон томони нафақат туркий дунё ҳамжамиятини мустаҳкамлашга, балки энг аввало, технологик, транспорт, инвестициявий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантиришга қаратилган жуда кенг қамровли ва айни пайтда прагматик кун тартибини илгари сурган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш