Logo

Бокуда Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди

Февраль 24, 2026. 11:21 • 41 сония

40
Бокуда Рамазон ойи муносабати билан ифторлик дастурхони ёзилди

БОКУ, 24 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Озарбайжондаги элчихонасида муқаддас Рамазон ойи муносабати билан байрам тадбири ташкил этилиб, ифторлик дастурхони ёзилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Боку шаҳрида доимий ва вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди.

Дипломатлар юртдошларимизни муборак Рамазон ойи билан самимий қутлаб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

Учрашувда Рамазон ойининг фазилати ва инсон маънавий тарбиясидаги ўрни, хорижда эътиқодда адашмаслик, савоб ишларни кўпроқ қилиш борасида сўз юритилди.

Ушбу муқаддас ойда эзгу амалларни бажариш кераклиги, эҳсонни аввало яқинлардан бошлаш лозимлиги, нафсни тийиш, юксак ахлоқ намоён этиш, миллат шаънини асраш, турли жиноий ва ахлоқсиз гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ҳамюртлар учун ифторлик дастурхони ёзилиб, миллий таомлар тортилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш