Чен Чжонбей: Ўзбекистон халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлаяпти
Август 20, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 11
ПЕКИН, 20 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Fujian Wangda Group” компанияси раиси Чен Чжонбей мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади:
– Ўзбекистоннинг ишонч билан ривожланиб, бизнес ва инвестициялар учун қулай шароитлар яратаётганини катта иштиёқ билан кузатиб бормоқдамиз.
Компаниямиз юртингиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб, икки томонлама манфаатли ўзгаришларга гувоҳ бўлаяпмиз.
Бу ислоҳотлар нафақат халқаро ҳамкорлар ва инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлаш, балки саноат, савдо, инвестиция, инфратузилмани барпо этиш ва технологик ҳамкорлик соҳаларида ҳам биргаликда ишлаш учун янги имкониятлар яратди.
Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан шериклигимизни юксак қадрлаймиз. Келгусида ҳамкорликни янада кенгайтириш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланиши ва фаровонлигига ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз.
Ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатининг изчил давом эттирилиши туфайли Ўзбекистон халқаро майдондаги ўрнини янада мустаҳкамлаяпти. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари эса янада кенгаймоқда.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланиб, янги босқичга кўтарилаверсин.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси