Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони қисқармоқда
Май 15, 2026. 14:25 • 55 сония
• 31
ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. 2026 йилнинг январь–март ойларида 5862 нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга сафар қилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра , бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 минг кишига ёки 21,2 фоизга кам. Мутахассислар бу динамикани мамлакатда юқори сифатли таълим олиш имкониятларининг кенгайиши, маҳаллий университетларда қўшма халқаро дастурлар сонининг кўпайиши билан изоҳламоқда.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп борган давлатлар:
Россия – 1241 нафар,
Корея Республикаси – 1131,
Қирғизистон – 1059,
Хитой – 424,
Туркия – 423,
Тожикистон – 381,
Буюк Британия – 292.
Бошқа давлатлар – 911 нафар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси




