Саида Мирзиёева: Жиноятчи энг оғир жазога тортилади

Сентябрь 27, 2026. 12:00 • 2 дақ

•
Саида Мирзиёева: Жиноятчи энг оғир жазога тортилади

ТОШКЕНТ, 27 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Наманганда 5 яшар бола билан содир этилган зўравонлик ҳолати юзасидан муносабат билдирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Менга Наманганда содир бўлган фожиа ҳақида хабар беришди, – деб ёзди бугун ўзининг telegram-каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева. –– Бўлган воқеани эшитиб, ғазабим ичимга сиғмай кетди.

​Назаримда, бундай ваҳшиёна жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш керак. Амалдаги қонунчиликда олий жазо кўзда тутилмаган, шу боис жавобгарликни максимал даражада кучайтириш учун қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаяпмиз.

Шунингдек ўқинг

​Тегишли идораларга барча зарур кўрсатмалар берилди. Жиноятчи қонун доирасидаги энг оғир жазога тортилади. Шунингдек, бепарволиги билан бу қабоҳатга йўл очган, норасида болани асрай олмаган барча масъуллар ҳам жазоланади”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш