Logo

Чуст ва Польшанинг Кошалин шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

Январ 28, 2026. 10:09 • 46 сония

40
Чуст ва Польшанинг Кошалин шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади
Чуст ва Польшанинг Кошалин шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади
Чуст ва Польшанинг Кошалин шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади
Чуст ва Польшанинг Кошалин шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади

КОШАЛИН, 28 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Польшанинг Кошалин шаҳрига ташриф буюриб, мэр Томаш Соберай билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида поляк томони Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида муҳим ва истиқболли шерик сифатида кўришини маълум қилиб, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади.

Суҳбатдош Элчихона дипломатларининг Кошалин ва Чуст шаҳарлари ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан билдирган таклифи қўллаб-қувватланди.

Томаш Соберай тегишли таклифнома келиб тушган тақдирда 2026 йилда ўзаро келишилган муддатларда ёки Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш доирасида Ўзбекистонга, хусусан, Наманган вилоятига бизнес-миссия билан ташриф буюришга тайёрлигини маълум қилди.

Томонлар тиббиёт, қурилиш, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, туризм, меҳнат миграцияси каби устувор соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр-мулоҳаза алмашди.

“Polryb”, “Romex”, “ZPP”, “ZPM Kolobrzeg”, “Polstar” каби компанияларнинг “Термиз халқаро савдо маркази” ЭИЗ ҳудудида дўконлар очиш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш