Исроил тадбиркорлари учун Янги Ўзбекистонда бизнес юритиш истиқболлари муҳокама қилинди
Январ 23, 2026. 16:18 • 49 сония
• 104
ТEЛЬ-АВИВ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Исроил экспорт институти ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистонда бизнес юритиш: Марказий Осиё имкониятлар маркази” мавзусида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар, сув хўжалиги, энергетика, саноат, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари ҳамда консалтинг соҳаларида фаолият юритаётган Исроил бизнесининг қарийб 70 нафар вакиллари иштирок этди.
Мамлакатимиз дипломатлари “Ўзбекистонда бизнес – ривожланишнинг бошланғич нуқтаси” мавзусида маъруза қилди. У ўз мурожаатида Ўзбекистон бугунги кунда Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун ишончли платформа сифатида намоён бўлаётганини, мамлакатнинг макроиқтисодий барқарорлиги, қулай инвестиция муҳитини ва экспорт имкониятларини қайд этди.
Вебинар доирасида савол-жавоблар сессияси ҳам ўтказилиб, унинг давомида иштирокчилар Ўзбекистонда бизнес очиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича амалий маълумотларга эга бўлдилар.
Тадбир якунларига кўра, томонлар ишбилармонлик мулоқотини янада ривожлантириш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
