Дания туроператори Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйлаб янги йўналишларни ишга туширди
Март 02, 2026. 08:10 • 52 сония
• 107ХЁРНИНГ, 2 март. /“Дунё” АА/. Скандинавиянинг йирик туристик кўргазмаси — “Danish Travel Show 2026” доирасида Даниянинг машҳур “Vores Verdenshjørner ApS” туроператори Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб янги туристик пакетлар сотуви бошланганини расман эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Бу қарор Ўзбекистон туристик брендининг Шимолий Европада изчил тарғиб қилиниши ҳамда даниялик сайёҳларнинг юртимизга бўлган қизиқиши ортиб бораётганининг амалий натижаси бўлди. Даниялик ҳамкорлар Ўзбекистонни устувор йўналиш сифатида танлашига бир қанча муҳим омиллар асос бўлган. Хусусан, Дания фуқаролари учун жорий этилган визасиз режим, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби ЮНЕСКО меросига кирувчи шаҳарларнинг бой маданий қиймати ҳамда Скандинавия сайёҳлари учун энг муҳим мезон ҳисобланган хавфсизлик даражаси юқори баҳоланди.
“Vores Verdenshjørner ApS” вакилларининг фикрича, қадимий тарих ва замонавий инфратузилманинг уйғунлиги Ўзбекистонни 2026 йилда энг истиқболли туристик йўналишлардан бирига айлантиради.
Мамлакатимиз ушбу нуфузли кўргазмада иккинчи бор иштирок этмоқда. Бу эса Скандинавия туристик бозорида Ўзбекистоннинг ўрнини мустаҳкамлаш ва минтақадан келувчи сайёҳлар оқимини тизимли равишда оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


