Logo

Дебрецен университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

Февраль 25, 2026. 12:05 • 33 сония

32
Дебрецен университети билан қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

БУДАПЕШТ, 25 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги вакиллари ҳамда Дебрецен университети ректори Золтан Силвашши ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида олий таълим, илм-фан ва академик алмашинув соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқотнинг асосий эътибори қўшма таълим дастурларини (joint programs) амалга ошириш, илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ҳамда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида тўғридан-тўғри шериклик алоқаларини ўрнатиш масалаларига қаратилди.

Дебрецен университети билан келишилган янги йўналишлар олий таълим ва инновациялар соҳасидаги Ўзбекистон–Венгрия муносабатларини сифат жиҳатидан бойитишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш