Ўзбекистон делегацияси Калининград вилояти губернатори вазифасини бажарувчи билан учрашди

Июнь 11, 2026. 16:30 • 56 сония

51
Ўзбекистон делегацияси Калининград вилояти губернатори вазифасини бажарувчи билан учрашди

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Калининград вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Валерий Шерин билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, хусусан, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, саноат кооперацияси, логистика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва бошқа истиқболли йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди.

Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва бизнес-миссияларни мунтазам ўтказиб туриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш