Ўзбекистон ва Қатар олий таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Июнь 11, 2026. 15:00 • 2 дақ

68
Ўзбекистон ва Қатар олий таълим соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ДОҲА, 11 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Доҳа фан ва технологиялар университети («Doha University of Science and Technology») масъуллари ўртасида онлайн музокара бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасида муҳандислик, қайта тикланувчи энергия манбалари, илмий тадқиқотлар ва инновациялар, ахборот технологиялари ҳамда сунъий интеллект йўналишларида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди. Шунингдек, талабалар ва академик ходимлар алмашинуви дастурларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги академик ва илмий алоқаларни янада ривожлантириш, инновацияларга асосланган шерикликни кенгайтириш ҳамда олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича томонларнинг қатъий интилишлари намоён бўлди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган ташаббуслар ҳар икки давлат вакиллари учун билим ва тажриба алмашиш, инновацияларни рағбатлантириш ҳамда таълим соҳасида барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш