Ўзбекистон делегацияси Теҳронда Эрон биринчи вице-президенти ўринбосари билан учрашди
Август 19, 2026. 12:30 • 53 сония
• 49
ТОШКЕНТ, 19 август. /“Дунё” АА/. Теҳронда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация кеча Эрон биринчи вице-президенти ўринбосари Али Нажафий Хўшруди томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, шунингдек, Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар мунтазам сиёсий мулоқотни давом эттириш ва икки мамлакатнинг тегишли давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт-транзит алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси